V&A музейи Тейлор Свифтнинг мухлисларига иш таклиф қилмоқда
Маданият-санъат
−
24 Февраль
3705Лондондаги V&A музейи машҳур хонанда Тейлор Свифтга туҳфа этилаётган эсдалик буюмлари коллекциясини яратиш учун юлдузнинг мухлисларини ишга олмоқчи. Бу ҳақда “Euronews” нашри хабар берди.
Гап шундаки, Свифт ўзининг рекорд ўрнатган “Eras tour“ гастроль турнирининг Европа босқичини давом эттирмоқда. Қўшиқчининг мухлислари эса қўлбола дўстлик билагузукларини алмашишяпти. Ишга олинадиганларнинг асосий ролларидан бири ҳам бу дўстлик билакузуклари ортидаги маъноларни тушунтириш бўлади.
Бундай эсдаликлар V&A томонидан ҳам тақдим этилади. Шу сабабли музей беш нафар мухлисни маслаҳатчиликка ёллайди. Бунда ушбу вакансия билан ишга олинган ходимлар билан иш соати кўрсатилган шартнома тузилмайди. Балки иш ҳақи фақат рағбатлантириш шаклида ёзилади. Маълум қилинишича, маслаҳатчилик учун аризалар 7 мартга қадар қабул қилинади.
Маълумот учун, Виктория ва Алберт (V&A) музейи Лондоннинг Жанубий Кенсингтон шаҳрида жойлашган. У ўзининг санъат коллекциялари билан машҳур. Ўтган йилларда у Дэвид Боуидан тортиб Пинк Флойдгача мусиқа юлдузлари билан боғлиқ катта кўргазмалар ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик қўшиқчи Тейлор Свифтнинг “Eras tour“ деб номланган гастроль саёҳати тарихдаги энг юқори даромад келтирган сафар сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганди.
LiveБарчаси