“Ўзйўлкўприк” мансабдори 10 минг доллар билан қўлга тушди (видео)
3-саҳифа
−
14:04 2298 1 дақиқа
“Ўзйўлкўприк” кластери давлат муассаси мансабдори 10 минг доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзйўлкўприк” кластери давлат муассаси Қорақалпоғистон Республикаси филиали мансабдор шахси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи маъсиляти чекланган жамиятига (МЧЖ) ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали “Беруний-Тўрткўл” А380-сонли магистраль йўл қурилиши лойиҳасининг 5 километрлик иш ҳажмини олиб беришни вада қилган. Эвазига эса 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини МЧЖ раҳбаридан олган пайтда ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Бўка тумани Солиқ инспекцияси бош инспектори пора олаётган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси