ЎзТест раҳбарларининг юқори ойлиги ва ходимларнинг маоши чеклангани бўйича муносабат билдирилди

Жамият

image

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” (ЎзТест) раҳбариятининг январь-февраль ойларидаги катта миқдорда олган ойлик маошлари ва марказ ишчилари ойликларида чекловларни юзага келаётгани юзасидан хабар берган эдик. QALAMPIR.UZ’да чоп этилган ушбу мақолага нисбатан агентлик муносабат билдириб, ходимларнинг ойлик маоши чекланаётгани ҳақидаги хабарни рад этди.

Маълум қилинишича, агентлик раҳбарияти томонидан тузилган ишчи гуруҳ мазкур ҳолатлар юзасидан ўрганиш ўтказди. Унга кўра, марказ раҳбариятининг январь-февраль ойларидаги олган ойликлари ҳақида тўпланган барча маълумотларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилганлигини ҳамда марказ ишчилари ойликларида чекловларни юзага келаётгани тўғрисидаги маълумот ўз тасдиғини топмаганлигини айтиб ўтган. 

“Ойлик иш ҳақи 6 апрель санасида, апрель ойи учун аванс тўловлари 17 апрель, Рамазон ҳайити байрами муносабати билан берилган мукофот 19 апрель куни ва Март ойи якунлари бўйича ойлик мукофот тўловлари 27 апрель санасида амалга оширилганлигини маълум қиламиз”, дейилади расмий баёнотда. 

Баёнот сўнггида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директори шаънига нисбатан зид бўлган, тасдиқланмаган маълумотларни бериш ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ахборотни тарқатиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилиши қайд этиб ўтилган. Агентлик матбуот хизмати зарур ҳолатларда маълумотларга аниқлик киритиш учун барча ОАВ ва ижтимоий тармоқлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилган. 

Бироқ агентлик муносабатида ЎзТест бухгалтери ва раҳбарининг олган ойлик маошлари тўғрисидаги маълумотлар рост ёки ёлғонлиги ҳақида аниқ ахборот берилмаган. QALAMPIR.UZ бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида агентлик матбуот хизматига мурожаат қилганида ишчи гуруҳ ўрганишлар жараёнида раҳбарларнинг юқори ойлик маоши олгани бўйича тегишли ҳужжатларни тўплагани ва айни пайтда Бош прокуратурага вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида топширганини маълум қилди. Айтилишича, прокуратура ўрганиш ишларини олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЎзТест юқори ойлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг