UZTELECOM абонентларни GPON ва FTTx асосидаги янги интернет стандартига ўтказмоқда: тезлик 100 Mbit/s дан бошланади

Бизнес

image

2025 йил 21 августдан бошлаб UZTELECOM симли интернетни кенг қамровли янгилашни бошлайди. Компания ўз абонентларини замонавий оптик технологияларга ўтказиб, тариф шартларини такомиллаштирмоқда ва рақамли ҳаётни янада тезкор ҳамда қулайроқ қилишга интилимоқда.
Асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

  • Мис ўрнига оптика. Тармоқ замонавий GPON ва FTTx технологияларига ўтказилади. Бу эса 100 Mbit/s ва ундан юқори тезликдаги барқарор интернетни таъминлаб, аввалги стандартлардан бир неча баробар тезроқ имконият беради.
  • Тарифларда кенгроқ имкониятлар. Янгилланган пакетларга юқори тезлик ва қўшимча хизматлар киритилган.
  • Кўпроқ телеканаллар. Энди абонентлар 80 дан ортиқ эмас, балки 120 дан зиёд каналга эга бўладилар. Уларга спорт, болалар, таълим ва кўнгилочaр йўналишдаги телеканаллар киради. Бундан ташқари, TelecomTV хизмати орқали контентни нафақат уйдаги телевизорда, балки смартфон ва планшетда йўлда ёки сафарда ҳам томоша қилиш мумкин.

Абонент нимага эга бўлади?

Эндиликда фойдаланувчилар фильмлар ва ўйинлардан тортиб, иш ва ўқишгача бўлган барча эҳтиёжларини қамраб оладиган тез ва барқарор интернетдан фойдаланадилар. Бунга кенгайтирилган телеканаллар тўплами ҳам қўшилади: спорт, таълим, болалар ва кўнгилочар дастурлари. Барча хизматлардан исталган қурилмада фойдаланиш мумкин: уйда, телевизорда ёки сафарда смартфон ва планшетда.

"Бугунги кунда оиланинг рақамли ҳаёти – бу онлайн таълим, масофавий иш, видеоалоқа, стриминг, видеокузатув тизимлари, ақлли телевизорлар ва “ақлли уй”дир. 10-15 йил аввал яратилган эски технологиялар энди бундай юкламани кўтара олмаяпти. Биз абонентларимиз учун бугун ва эртага алоқа тезлиги, барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлайдиган замонавий оптик ечимларни жорий этмоқдамиз", дея таъкидлади UZTELECOM Ахборот хизмати раҳбари Т.Мамаджанов.

Компания маълумотига кўра, модернизация бутун мамлакат учун барқарор технологик инфратузилмани яратишга йўналтирилган рақамли ўзгаришлар йўлининг муҳим қисми ҳисобланади.

UZTELECOMнинг оптик технологияларга кенг қамровли ўтиши Ўзбекистон телекоммуникация соҳасини ривожлантиришда муҳим босқич бўлиб, жамиятнинг кундалик ҳаётига рақамли хизматларни жорий қилишни тезлаштиради.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

UZTELECOM GPON FTTx

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг