UZTELECOM халқаро киберхавфсизлик конференциясида 200 дан ортиқ мутахассисни жамлади
Бизнес
−
07 Ноябрь 2005 2 дақиқа
Кеча, 6 ноябрь куни Тошкентда киберхавфсизлик, булутли технологиялар ва бизнес жараёнларини автоматлаштиришга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбирни UZTELECOM ва “Kod IB” компанияси, Киберхавфсизлик маркази кўмагида ташкил этди.
Форумда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Беларусь ва Италиядан 200 дан ортиқ иштирокчи қатнашди. Улар орасида давлат идоралари, банклар, телекоммуникация операторлари, IT-интеграторлар ва аудит ташкилотлари вакиллари бор эди. Асосий мавзулар – маълумотларни ҳимоя қилиш, бизнес жараёнларини автоматлаштириш, булутли платформаларга ўтиш ва миллий IT-инфратузилмани мустаҳкамлаш.
Тўртта тематик йўналиш бўйича экспертлар амалий тажрибаларини ўртоқлашди ва халқаро стандартларни жорий этиш, кадрлар тайёрлаш ҳамда ахборот хавфсизлиги бўйича профессионал ҳамжамиятни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
“Конференция “Kod IB” – бу 20 йилдан бери фаолият юритаётган лойиҳа. Шу вақт давомида биз кўплаб компанияларга ахборот хавфсизлигини яхшилашда ёрдам бердик ва бой тажриба орттирдик. Тошкентда бундай конференцияларни ўтказишимиз йил сайин давом этмоқда. Ўзбекистоннинг рақамли технологиялари жуда тез суръатда ривожланмоқда, давлат ва бизнес фаол рақамлаштирилмоқда. Ахборот хавфсизлиги, булутли технологиялар ва корхона бошқаруви соҳаларига қизиқиш кундан-кунга ортиб бормоқда”, дейди лойиҳа продусери Олга Поздняк.
“Сунъий интеллект жуда тез ривожланмоқда ва бу янги ҳажмдаги киберҳужумларни келтириб чиқаради. Биз кўрамизки, замонавий компанияларга илғор ҳимоя тизимлари зарур. Ҳозир UZTELECOM бундай ечимларни жорий қилмоқда ва келаси йилда сунъий интеллектдан фойдаланиб, киберхавфсизлик бўйича янги хизматларни тақдим этишни режалаштирмоқда”, деб таъкидлади “Ўзбектелеком” АК ахборот хавфсизлиги хизмати бошлиғи Саидумаров Саидакмал.
Конференция очиқ ва ишбилармон муҳитда ўтди, унда жонли мулоқот, амалий фикр алмашинуви ва янги ҳамкорлик имкониятлари юзага келди.
Мамлакатнинг етакчи алоқа оператори сифатида UZTELECOM технологияларни ривожлантириш, фойдаланувчиларнинг рақамли саводхонлигини ошириш ва тармоқ хавфсизлигини мустаҳкамлаш орқали Ўзбекистоннинг рақамли экотизимини барқарор ва ишончли қилишга ҳисса қўшмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси