“Ўзсувтаъминот”га долларда ойлик тўлашга рухсат берилди

Жамият 6350
image

“Ўзсувтаъминот” AЖга юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилишга ва жамият маблағлари ҳисобидан уларга эркин конвертация қилинадиган валютада иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг миқдорини белгилашга рухсат этилди.

Бу ҳақида “Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” Президент қарорида келтирилган.

Шунингдек, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирувчи сув таъминоти ДУКлари негизида ушбу корхоналарни MЧЖлар сифатида қайта тузиш орқали “Ўзсувтаъминот” AЖ ташкил этилди.

Қарорга кўра, “Ўзсувтаъминот” AЖ:

• эмиссион қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш йиғимларидан;

• қайта ташкил этилаётган ДУКларнинг автотранспорт воситалари топширилишини қайта рўйхатдан ўтказишда автотранспорт йиғимларини тўлашдан озод этилди.

Қарор билан, шунингдек, 2020 йилда республиканинг ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш объэктларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли дастур тасдиқланди.

Шаҳноза Тўрамуротова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 116
Рейтинг: 2.9
t
×
×