“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси раиси ўринбосари 39 ёшида вафот этди

Жамият 11897
image

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси Бошқаруви раисининг инвестиция, экспорт ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари Улуғбек Абраев бугун, 14 октябрь куни оғир хасталикдан вафот этди. Бу ҳақда уюшма расман хабар берди. 

QALAMPIR.UZ’га оид маълумотларга кўра, Абраев 39 ёшда эди ва унинг вафотига коронавирус хасталиги сабаб бўлган

Улуғбек Абраев 1980 йил 26 ноябрда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида таваллуд топган. 2003 йил Тошкент молия институтини магистратура (кундузги) йўналишини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 2004 йилдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Пул-кредит сиёсати маркази Пул муомаласини таҳлил қилиш ва прогнозлаш бўлимида бошлаган. 2004-2018 йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида турли лавозимларда меҳнат қилди. 2019 йилда АТ “Пойтахтбанк” бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2019 йилдан “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси Бошқаруви раисининг инвестиция, экспорт ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келаётган эди.

QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 306
Рейтинг: 3.1
t
×