ЎзПФЛ “Олимпик”ни чемпионатдан четлатиш билан қўрқитди

Спорт

image

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати У-19нинг 18-туридан ўрин олган “Бухоро U-19” ва “Олимпик U-19” учрашуви меҳмонларнинг ўйинга келмагани сабабли ўтказилмаган. Бунга айбдор сифатида “Олимпик U-19” кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси матубуот хизмати хабар берди.

Қайд этиш керакки, “Олимпик” футбол клуби мазкур ҳолатни чипта муаммоси билан изоҳлаган. Бироқ ушбу баҳона ЎзПФЛни қаноатлантирмаган ва клубга белгиланган ўйинга бормагани учун техник мағлубият ёзилган.

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Мусобақалар ўтказиш регламентидан келиб чиқиб, бундай ҳолат “Олимпик” футбол клуби билан яна қайта кузатилса, жамоани чемпионатдан четлаштириш масаласи кун тартибига қўйилишини алоҳида урғулаган.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-19 чемпионатида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ёшлари 38 очко тўплаган ҳолда етакчилик қилмоқда. 21 очкога эга “Олимпик” эса 15-ўринни банд этиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Олимпик”

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг