Ўзбекистонлик футболчи рус клуби билан шартнома имзолади

Спорт

image

“Олимпик” ва Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳужумчиси Русланбек Жиянов фаолиятини Россиянинг “Нижний Новгород” клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда рус клуби матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Жиянов “Нижний Новгород” билан 3,5 йиллик шартнома имзолаган. Шартномага кўра, ўзбекистонлик футболчи Осиё Кубоги саралаш босқичи, Осиё ва Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун мавсум якунига қадар ижара асосида “Олимпик” клубида ўйнайди.

Шунингдек, “Нижний Новгород”да яна бир ўзбекистонлик футболчи Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳам тўп тепади.

Маълумот учун, Жиянов 2001 йил Тошкентда туғилган. Фаолияти давомида “Пахтакор” ва “Олимпик” клубларида ўйнаган. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан 2022 йилда Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Олимпик” Жиянов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг