Узоқ кўтарилишдан сўнг доллар курси тушди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 2,03 сўмга тушди ва 12 416,00 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса 17,64 сўмга баландлаб, 13 612,90 сўм этиб белгиланди.

Россия рублининг курси эса 0,96 сўмга кўтарилиб, 139,77 сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Марказий Осиёнинг беш давлати ичида Ўзбекистон валютаси долларга нисбатан энг кўп қадрсизланган пул бирлиги бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк валюта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг