ЎзЛиДеП қиммат автомашиналар харид қиляптими?
Жамият
−
17 Июль
7006Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон либерал демократик партияси 2024 йилда 15 дона Chevrolet Tracker, 1 дона Chevrolet Traverse ва 1 дона Kia K5 сотиб олишга қарор чиқаргани ҳақида хабарлар тарқалди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан партия расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, партия 2024 йил бюджетида машина харид қилишни кўзда тутмаган ва жорий йилда бирорта ҳам автомашина харид қилинмайди.
“Партиямизнинг 2024 йил учун тасдиқланган бюджетида хизмат автомашиналарини харид қилиш учун маблағ ажратилмаган ва кўзда ҳам тутилмаган. Шу сабабли партиямиз 2024 йилда бирорта ҳам қимматбаҳо автомашиналар сотиб олинмаслигини маълум қилади”, дейилади ЎзЛиДеП баёнотида.
Ўралова Чарос
LiveБарчаси