Телефонларни бепул станцияларда қувватлантирмаслик айтилди
Жамият
−
19 Апрель 2023
12440Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси фуқароларни мобил телефонларни қувватлантириш учун бепул зарядлаш станцияларидан фойдаланишдан сақланишга чақирди.
“Саёҳат қилишни режалаштиряпсизми? Шубҳасиз, сизда мобил телефон ёки бошқа кўчма қурилма бор ва бир нуқтада уни қайта зарядлашингиз керак бўлади. Қурилмаларингиз батареяси ўчиб қолган бўлса, шуни ёдда тутингки, электрон қурилмангизни аэропортлар ва меҳмонхоналар қабулхонасидаги бепул USB порт билан зарядлаш станцияларида қувватлантириш тескари натижа бериши мумкин”, дейилади инспекция хабарида.
Киберхавфсизлик бўйича экспертларнинг огоҳлантиришича, тажовузкорлар заряд олаётган пайтда электрон қурилмаларга зарарли дастурларни оммавий USB зарядлаш станцияларига юклашлари мумкин. Бузилган USB порт орқали ўрнатилган зарарли дастур қурилмани қулфлаши ёки шахсий маълумотлар ва паролларни бевосита тажовузкорга экспорт қилиши мумкин. Жиноятчилар кейинчалик бу маълумотлардан онлайн ҳисобларга кириш учун фойдаланишлари ёки уни бошқа ҳужумчиларга сотишлари эҳтимоли бор.
Баъзи ҳолларда жиноятчилар заряд станцияларига уланган кабелларни атайлаб ташлаб кетади. Ҳатто инфекцияланган кабеллар реклама совғаси сифатида берилгани ҳақида хабарлар бор.
Шунингдек, экспертлар бу бўйича баъзи маслаҳатлар билан ўртоқлашган:
- оммавий USB зарядлаш станциясидан фойдаланманг. Бунинг ўрнига AC розеткасидан фойдаланинг;
- саёҳатда автомобиль зарядловчи қурилмалари ва USB кабелларингизни олинг;
- ўзингиз билан портатив зарядловчи ёки ташқи батареяни олиб юринг;
- ишончли етказиб берувчидан қувват олаётганда маълумотларни жўнатиш ёки қабул қилишдан сақлайдиган фақат зарядловчи кабелдан фойдаланишни ўйлаб кўринг;
- агар сиз қурилмангизни USB портига уласангиз ва сиздан “Маълумотларни алмашиш” ёки “Фақат зарядлаш”ни танлаш таклиф қилинса, ҳар доим “Фақат зарядлаш”ни танланг.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь