“Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзида қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш фойдали?
Саломатлик
−
08 Апрель 2020
5923Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ҳамда назоратдан чиқармасликни таъминлаш мақсадида жорий йил 6 апрелдан “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилди. Ана шундай режимда озиқ-овқат маҳсулотлари харидига қандай эътибор қаратиш керак?
Авваламбор, озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ муддатга, ортиғи билан сотиб олиш тавсия этилмайди. Сабаби Ўзбекистондаги савдо шохобчалари етарли даражада захирага эга.
Бундан ташқари, тез бузилувчан маҳсулотларни кейинроққа қолдириб, асосан, хона ҳароратида яхши сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олган мақсадга мувофиқ. Асосийси, маҳсулотнинг яроқлилик муддати, қадоқнинг нуқсонсизлиги ва таркибини текшириб олиш муҳим, дейилади маслаҳатда.
Энг муҳими, онлайн буюртма қандай тарзда етказиб берилганлигини текшириш зарур. Тез бузилувчан озиқ-овқатлар музлаткич-халтаси ёки термопакетда сақланган бўлиши керак. Мана шу қоидаларга риоя қилинмаган бўлса, буюртмани иккиланмай қайтаринг. Онлайн харидларда эса маҳсулотларни очишдан олдин қўлни албатта совун билан ювиш зарур.
Дўконга борганингизда қўлингизда қўлқоп бўлмаса, аравачаларни ва саватчаларни спиртли сочиқлар билан артиш керак бўлади.
“Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзида кўпроқ мева-сабзавот, оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш керак. Бундай овқатланиш иммунитет ошишига ёрдам беради ҳамда ортиқча вазндан сақлайди.
LiveБарчаси