Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Бу қизиқ
−
15:42
16245Жорий йилнинг 23-27 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари) ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳафта ўртасида Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши хабар қилинганди.