Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади
Бу қизиқ
−
20 Январь
33199Жорий йилнинг 22 январь куни куни Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши, республика бўйлаб ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқдан ошмайди.
23 январь кунининг биринчи ярмида республиканинг фақат марказий ва шарқий ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиққача, шимолий ҳудудларда кечаси 8-13 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.
24 январь куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқдан ошмайди, кундузи 2-7 даража илиққача, шимолда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.
Ҳафта давомида республика бўйлаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб турган ҳолда 7-12 м/с тезликда эсади, 21-23 январь кунлари айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. 21-22 январь кунлари 20-23 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 22 январь куни ёмғир ёғиши, ёғингарчилик қорга айланиши кутилмоқда, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи ҳаво ҳарорати 1-3 даража илиқ бўлади. 23 январь куни кечаси ва эрталаб қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 4-6 даража совуқ, кундузи 1 даража совуқ-1 даража илиқ бўлади.