Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Бу қизиқ
−
23 Сентябрь 2022 71694 1 дақиқа
Жорий йилнинг 25-27 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
25 сентябрда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 26-27 сентябр кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

25-26 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, 27 сентябрда Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин.
25 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида, 26 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 27 сентябрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда (2500 м дан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин.
26 сентябрда шимолда, 27 сентябрда республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечалари 10-13° гача, кундуз кунлари 22-25° гача пасаяди.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь