Ўзгидромет 7 вилоят аҳолисига шошилинч огоҳлантириш йўллади
Бу қизиқ
−
13 Февраль 2023
18355Гидрометеорология хизмати маркази 7 вилоят аҳолисига қор кўчиш хавфи муносабати билан тезкор огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 16-18 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Шунингдек, жорий йил 14-20 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
• Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
• Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида;
• Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
• Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
• Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
• Наманган вилояти: Поп туманида;
• Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет жорий ҳафта охиригача мамлакатда кучли ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкинлиги, 14-16 февралда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, шунингдек, 9 та вилоятда сел келишидан огоҳлантириш берган эди.