“Ўзбекнефтгаз” раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Жамият

image

Бугун, 17 февраль куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раисига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди. 

Унга кўра, Суҳроб Аҳмаджонович Ҳамроев бошқарув раисининг молия, трансформация ва хусусийлаштириш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Сухроб Ҳамроев инвестиция ва инфратузилмавий лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш, техник-иқтисодий асосланишни баҳолаш ҳамда йирик ишлаб чиқариш ташаббусларини амалга ошириш соҳаларида кўп йиллик тажрибага эга. Турли йилларда вазирлик ва республика даражасидаги давлат идоралари, эксперт агентликлари ҳамда нефть-газ ва энергетика соҳаларида масъул лавозимларда фаолият юритган. 

Шунингдек, Аброржон Акбарович Худойберганов бошқарув раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Аброржон Худойберганов нефть ва газни қайта ишлаш қурилмалари, инновацион лойиҳалар ҳамда замонавий технологияларни ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этиш йўналишларида кўп йиллик амалий тажрибага эга мутахассис ҳисобланади. У меҳнат фаолиятини қурилма кузатувчиси лавозимидан бошлаб, босқичма-босқич масъул ва раҳбарликгача самарали фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввлроқ Ислом Абдуғаниевич Абдураҳмонов “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланганди.

Эъзоза Олимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ўринбосарлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг