“Ўзбекнефтгаз”га янги раис тайинланди
Жамият
−
04 Июль 2023
13881Баҳодир Сидиқов “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига раис этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 4 июль куни Баҳодир Сидиқов “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланган.
Сидиқов мазкур тайинловга қадар жамиятнинг бошқарув раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Шу кунгача бошқарув раисининг Қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Рустам Шеров Баҳодир Сидиқовнинг Геология ва қазиб чиқариш бўйича ўринбосари ҳамда бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ва ахборот технологиялари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Одил Темиров “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисининг Қайта ишлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланган.
Шунингдек, Алишер Агзамов “UzGasTrade” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимига тайинланган.
Агзамов бунга қадар “UzGasTrade” АЖ Табиий газни харид қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15