Ўзбекистоннинг ЖЧ плей-оффдаги рақиблари аниқланди
Спорт
−
10:17 2106 1 дақиқа
Кеча, 20 август куни 2027 йилги FIFA аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати қитъалараро плей-офф турнирининг дастлабки босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси саралаш доирасидаги ўз рақибларини билиб олди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси саралашнинг дастлабки босқичида Папуа – Янги Гвинея, Гана ва Жанубий Африка Республикаси терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистоннинг плей-оффдаги рақиблари:
- Ўзбекистон – Папуа Янги Гвинея
- Ўзбекистон – Гана
- Ўзбекистон – Жанубий Африка Республикаси
Жаҳон чемпионати қитъалараро плей-офф турнирининг ушбу босқичи жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида марказлашган ҳолда ўтказилади.
Ушбу босқич якунларига кўра, энг яхши натижага эришган икки терма жамоа 2027 йилда февралида Бразилияда бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг сўнги саралаш босқичига йўлланма олади.
Live
Барчаси