Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 61 млрд доллардан ошди
Жамият
−
09 Сентябрь
67322024 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 61 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки статистикасида келтирилган.
Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 5 сентябрь куни парламент йиғилишида 2024 йилнинг I ярмида Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 37 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилди. Шундан давлат ташқи қарзи 30,9 миллиард доллар, ички қарзи 6,1 миллиард долларга етган. Қўчқоровнинг Халқаро валюта жамғармаси ҳисоботига таяниб айтишича, ҳозирда Ўзбекистоннинг давлат қарзи мўтадил даражада.
Мамлакат давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати 2024 йилда 37 фоиз, 2025 йилда 37,4 фоиз, 2026 йилда 37,9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга, 2024 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 100 миллиард доллардан, 2025 йилда 125 миллиард доллардан, 2026 йилда 140 миллиард доллардан ортиши тахмин қилинган.
Четдан олтин харид қилиш масаласида эса Ўзбекистон энг кўп олтин харид қилган давлатлар қаторида иккинчи ўринни эгаллади. Марказий банк жорий йилнинг июнь ойида 9 тонна, июлда эса 9,6 тонна олтин сотиб олиб, олтин захираларини 375 тоннага етказди.
LiveБарчаси