Ўзбекистоннинг уч ҳудудида 572 млн сўмдан кўпроқ қийматдаги электр ўғирланди

Жамият

image

Самарқандда сув насослари, янги қурилаётган бинони иситиш печлари ҳамда бошқа электр жиҳозларидан ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида фойдаланиб келинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлди.

Аниқланишича, “Ж.И.” фермер хўжалиги ва “С.П.” МЧЖ масъул шахслари умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 256,8 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Шунингдек, департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Денов тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъул шахслари “Айритом” МФЙ ҳудудига ўрнатилган янги кўча чироқларини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан тўғри улагани оқибатида жами 169,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро Х.И. ва бошқалар “Мингтут” МФЙда жойлашган ўқув маркази биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 146,5 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

электр Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг