Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида Европа давлатлари улуши камайди
Таҳлил
−
24 Апрель
46392024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳажми 15,8 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг январь-март ойларидаги кўрсаткич билан солиштирилганда, 927,9 млрд доллар ёки 6,2 фоизга ошган. Маълумотларга кўра, ўтган уч ойда экспорт ҳажми 6,4 миллиард долларни, импорт ҳажми 9,4 млрд долларни ташкил этиб, ташқи савдо дефицити -3 млрд (минус 3 млрд) доллар бўлган. Ўтган йилнинг январь-март ойларидаги дефицит -3,4 млрд долларни ташкил этган эди.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида Хитой давлати етакчилик қилмоқда (ўзаро айланма 3,01 млрд доллар). Бироқ Ўзбекистон ва Хитой ўртасида савдо айланмаси балансининг минусли кўрсаткичи катталашди. Ўзбекистоннинг Хитойга экспорти 451 млн долларни ташкил қилган бўлса, импорт ҳажми 2,5 млрд долларга етган (-2,1 млрд).
Шунингдек, Россиядан импорт қилинадиган маҳсулот ҳажми анчагина ортганини кўриш мумкин. Икки давлат ўртасидаги умумий савдо айланмаси 2,8 млрд долларни ҳосил қилган бўлса, шундан экспорт 720 млн долларни, импорт 2,07 млрд долларни ташкил этган (-1,3 млрд доллар). Ўтган йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 2,2 млрд долларга тенг эди: экспорт 585 млн доллар, импорт 1,6 млрд доллар (-1,1 млрд доллар).
Эътиборлиси, Ўзбекистон учун энг манфаатли деб қараладиган бозор – Европа мамлакатларининг ташқи савдодаги улуши камайган. Ўтган йили Европанинг 4 мамлакати Ўзбекистон билан савдо қилувчи ТОП-10 давлат қаторидан жой олган эди. Жорий йилнинг биринчи чорагида эса Европанинг фақат 3 та мамлакати бу рўйхатга киритилди.
Ўзбекистон билан савдо қилган ТОП-10 хорижий давлатлар рўйхати:
- Хитой – 3 млрд;
- Россия – 2,8 млрд;
- Қозоғистон – 937,7 млн;
- Туркия – 656,3 млн;
- Корея – 544,1 млн;
- Франция – 337,1 млн;
- Германия – 268,1 млн;
- Туркманистон – 235,2 млн;
- Афғонистон – 224,8 млн;
- Ҳиндистон – 213 млн доллар.
LiveБарчаси