Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 60 млрд долларга етди

Олам

image

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 59,4 млрд АҚШ долларга етди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ҳисобот эълон қилди.

Унга кўра, 2024 йил январь-ноябрь ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси  59,4 млрд АҚШ долларига етган ва 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларига нисбатан 2,1 млрд АҚШ долларига ёки 3,6 фоизга ошган.

Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 24 млрд 223 млн АҚШ долларига (2023- йилнинг январь-ноябрь ойларига нисбатан 4,4 фоизга кўпайган) ва импорт ҳажми 35 млрд 145 млн АҚШ долларига (3,0 фоизга кўпайган) етган. Ҳисобот даврида 10 млрд 922 млн АҚШ доллари қийматида манфий ташқи савдо баланси қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 195 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитойда (19 фоиз), Россияда (18 фоиз), Қозоғистонда (6,5 фоиз), Туркияда (4,4 фоиз) ва Корея Республикасида (3,0 фоиз) қайд этилган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилда Ўзбекистон-АҚШ савдо айланмаси рекорд даражада ўсиб, 773,3 млн долларга етгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ташқи савдо айланмаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг