1 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 4,5 млрд долларга етди
Жамият
−
22 Февраль
20282025 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 4,5 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 7,1 фоизга кўпайди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ойда экспорт 14,1 фоизга ўсиб, 1,3 млрд долларга етган, импорт эса 4,4 фоизга кўпайиб, 3,1 млрд долларни ташкил этган. Бир ой ичида ташқи савдо тақчиллиги 1,8 млрд долларни ташкил қилган.
Қайд этилишича, бу ой ҳам Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкори бўлиб қолган. У билан товар айланмаси 994,7 млн долларни ташкил этган. Бу эса умумий ҳажмнинг 22,1 фоизига тенг дегани. Иккинчи ўринда Россия 799,1 млн доллар (17,7 фоиз) билан асосий экспорт йўналиши ҳисобланади. Учинчи ўринда эса Қозоғистон 313,5 млн доллар (7 фоиз) билан, ундан кейинги ўринлардан Туркия 212,9 млн доллар (4,7 фоиз) ва Германия 169,3 млн доллар (3,8 фоиз) билан жой олган. Айни пайтда Ўзбекистон дунёнинг 154 та мамлакати билан савдо алоқаларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг январь-ноябрь ойлари ҳолатига кўра, 59,4 млрд АҚШ долларга етгани ҳақида хабар берилганди. Бу даврда республиканинг ташқи савдо айланмаси 59,4 млрд АҚШ долларига етган ва 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларига нисбатан 2,1 млрд АҚШ долларига ёки 3,6 фоизга ошган.
LiveБарчаси