Ўзбекистоннинг Португалияга қарши асосий таркиби эълон қилинди
Спорт
−
23 июн 4590 1 дақиқа
Бугун, 23 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги навбатдаги учрашувини ўтказади. Мазкур баҳсни асосий таркибда бошлайдиган ўзбекистонлик футболчилар маълум бўлди.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Португалияга қарши баҳсни қуйидаги таркиб билан бошлайди:

Маълумот учун, Португалия ва Ўзбекистон учрашуви бугун, 23 июнь куни АҚШнинг Хьюстон шаҳрида Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади. Баҳсни марокашлик ҳакам Жалол Жаед бошқариб боради.
2-тур учрашувлари олдидан “К” гуруҳида Колумбия терма жамоаси 3 очко жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда. Португалия ва Конго ДР терма жамоаларида эса 1 очкодан мавжуд ва улар мос равишда 2 ва 3-ўринларни эгаллаб турибди.
2-тур доирасидаги Колумбия ва Конго ДР терма жамоалари иштирокидаги баҳс эртага, Тошкент вақти билан соат 7:00 да бошланади.
Live
Барчаси