Ўзбекистоннинг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум бўлди
Спорт
−
25 Февраль 4833 1 дақиқа
Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббий Котрина Кулбите аёллар ўртасидаги Осиё кубогида иштирок этадиган футболчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасининг 2026 йилги Аёллар Осиё кубоги мусобақасида иштирок этадиган таркибидан Дарвозабонлар: Зарина Саидова, Мафтуна Жонимқулова ва Кумуш Ғуломова ўрин олган.
Ҳимоячилар ичида Шодия Тошева, Рухшона Усарова, Лайло Тиловова, Лайло Ораниязова, Севинч Қўчқорова, Комила Зарипова, Холида Дадабоева, Мафтуна Шойимова, Мадина Ҳикматова, Дилрабо Асадовалар танлаб олинган.
Шунингдек, ярим ҳимоячилар: Асалхон Аминжонова, Феруза Турдибоева, Солиҳа Ҳусниддинова, Диёра Бахтиёрова, Гулзода Амирова, Умида Зоирова, Зарина Маматкаримова, Илвина Аблякимова ва ҳужумчилар: Дилдора Нозимова, Оминахон Валихонова, Диёрахон Ҳабибуллаева, Людмила Карачик, Нилуфар Қудратовалар ҳам якуний таркибдан ўрин олган.
Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогидаги иштирокини 3 март куни Шимолий Кореяга қарши ўйин билан бошлайди. Шунингдек, гуруҳда Бангладеш ва Хитой терма жамоалари ҳам ўрин олган.
Live
Барчаси