Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари илк бор 32 млрд доллардан ошди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг расмий захирлари ҳажми 2020 йил 1 июль ҳолатига 32,3 млрд доллардан ошди. Марказий банк маълумотига кўра, ой бошидаги ҳолатга кўра, 32 млрд 331,7 млн долларга тенг.

Захираларнинг 12 млрд 484,5 млн доллари хорижий валютадаги захира активлар (конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) ва 19 млрд 482,3 млн доллари монетар (олтин) шаклида сақланмоқда.

Марказий банк Ўзбекистоннинг захираси ҳақидаги маълумотларни ошкор қила бошлаганидан бери (2017 йил кузида) биринчи марта расмий захиралар 32 миллиард доллардан ошди. Бунга сўнгги вақтларда олтин нархининг ўсишига сабаб бўлди.

Айни вақтдаги захира миқдори 20 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли. Бу ривожланаётган мамлакатлар учун халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилган кўрсаткичдан кўпдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк олтин-валюта

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг