Ўзбекистоннинг маданий бойликлари клонлаштирилиши ва Луврда намойиш қилиниши мумкин
Жамият
−
22 Июнь 2019
3913Ўзбекистоннинг маданий бойликлари 2021 йилда Луврда бўлиб ўтадиган кўргазмада намойиш этилиши мумкин. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Матбуот хизмати хабар тарқатди.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вакиллари ва “Clone Cultural Properties” инновацион маркази экспертлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда шу ҳақда айтиб ўтилган.
Учрашувда Токио санъат университети профессори Масааки Миясако ва Япониянинг Илм-фан ва технологиялар агентлиги президенти Мичинари Хамагучилар иштирок этиб, 3D-клонлаштириш технологиялари асосида Ўзбекистоннинг маданий бойликлари нусхасини яратиш ва йўқолган қисмларини қайта тиклаш ишларини амалга оширишга тайёрлигини билдирган.
Ўз навбатида, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати масъул вазирлик ва идоралар билан ушбу йўналишда ишларни мувофиқлаштириш масаласида кўмаклашади.
Маълумот учун, “Clone Cultural Properties” гуруҳи томонидан амалга оширилган лойиҳалар қаторида Эдуард Маненинг “Флутист”, Винcент Ван Гогнинг “Авердаги черков” асари ва автопортети, Ян Вермеернинг “Марварид чиракли қиз” сурати, будда ҳайкаллари, шунингдек Афғонистон марказидаги Буюк Шарқий Бамиан Буддаси ёзувлари ва бошқаларни келтириш мумкин.