Ўзбекистоннинг Ироқдаги янги элчиси тайинланди
Жамият
−
09 Октябрь 2367 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг Ироқдаги янги элчиси Аюбхон Юнусов мамлакат Президенти Адуллатиф Рашидга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот аввалида Адуллатиф Рашид Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан халқаро тадбирлар доирасида бўлиб ўтган суҳбатларини илиқ таассуротлар билан ёдга олган.
Суҳбат якунида Адуллатиф Рашид Ўзбекистоннинг Ироқдаги элчиси тайинлангани муносабати билан табриклаб, унинг масъулиятли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаган.
Маълумот учун, Аюбхон Юнусов ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган. 50 ёшли дипломат Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, “Ал-Азҳар” университети (Миср), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Халқаро ҳуқуқ, исломшунослик, араб филологияси сингари мутахассисликларга эга. Юридик фанлар номзоди. У 2003 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида турли лавозимларда, жумладан, марказий аппаратда, Саудия Арабистонидаги элчихонада, Жидда шаҳри ва Дубай Эмиратидаги (БАА) Бош консулликларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Аюбхон Юнусов 2024 йил 6 февраль куни Ўзбекистоннинг Қувайтдаги элчиси сифатида Ал-Қувайт шаҳрига ташриф буюрган эди.