Ўзбекистоннинг энг қиммат футбол клублари маълум қилинди

Спорт 18456
image
-

Германиянинг “Тransfermarkt” портали талқинига кўра, Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Ўзбекистоннинг энг қиммат таркибга эга жамоаси сифатида эътироф қилинди. “Шерлар”нинг умумий нархи 9,50 миллион евро этиб белгиланган.

Сўнгги йилларда футболи юқори дарaжада ривожланаётган Наманганнинг бош жамоаси “Навбаҳор” энг қиммат ўзбек клублари орасида иккинчи поғонада қайд этилган. “Лочинлар” таркибидаги футболчиларнинг қиймати 8,58 миллион еврога баҳоланган.

Ўзбекистон футболининг истеъдодлар “фабрикаси” бўлмиш Қаршининг “Насаф” футбол клубига эса учинчи поғона насиб этган. Қашқадарё клубининг умумий нархи 8,41 миллион еврони ташкил қилади.

Энг қиммат ўзбек футбол клубларнинг ўнталиги билан танишинг:

1. “Пахтакор” (Тошкент) – 9,50 миллион евро (таркибдаги футболчиларнинг умумий нархи);

2. “Навбаҳор” (Наманган) – 8,58 миллион евро;

3. “Насаф” (Қарши) – 8,41 миллион евро;

4. АГМК (Олмалиқ) – 6,90 миллион евро;

5. “Сўғдиёна” (Жиззах) – 6,13 миллион евро;

6. “Нефтчи” (Фарғона) – 5,46 миллион евро;

7. “Локомотив” (Тошкент) – 5,05 миллион евро;

8. “Бунёдкор” (Тошкент) – 4,77 миллион евро;

9. “Қизилқум” (Навоий) – 4,68 миллион евро;

10. “Сурхон” (Термиз) – 4,30 миллион евро.

Эслатиб ўтамиз, нуфузли “Тransfermarkt” портали дунёнинг энг қиммат футболчиларидан иборат рейтингни ҳам тузганди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 576
Рейтинг: 3
t
×