Осиё кубоги U-23 нинг энг қиммат жамоалари рейтинги тузилди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Спорт 29588
image
-

Жорий йилнинг 1 – 19 июнь кунлари Ўзбекистонда футбол бўйича Осиё кубоги U-23 мусобақаси ўтказилди. "Тransfermarkt" портали ушбу мусобақанинг энг қиммат жамоаларидан иборат рейтингини эълон қилди.

Ушбу рейтингда Жанубий Корея U-23 терма жамоаси яққол етакчилик қилмоқда. Яъни, корейсларнинг таркиби 15,95 миллион еврога баҳоланган. Иккинчи ўринни Япония ёшлари эгаллаган. Япония таркибида ҳаракат қилган футболчиларнинг умумий нархи 6,53 миллион еврони ташкил этган. Кучли учликка мусобақа ғолиблигини қўлга киритган Саудия Арабистони У-23 термаси якун ясаб берган. Саудиялик футболчиларнинг тахминий қиймати 6,1 миллион евро этиб белгиланган. Осиё чемпионатида финалгача етиб борган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 4,9 миллион еврога баҳоланиб, Осиёнинг энг қиммат жамоалари орасида 5-ўринни қўлга киритган.

Осиё кубогининг қиммат таркибга эга жамоалари билан танишинг:

Жанубий Корея — 15,95 миллион евро;

Япония — 6,53 млн евро;

Саудия Арабистони — 6,1 млн евро;

Австралия — 5,8 млн евро;

Ўзбекистон — 4,9 млн евро;

Эрон — 4,73 млн евро;

БАА — 4,65 млн евро;

Тожикистон — 3,73 млн евро;

Қатар — 3,53 млн евро;

Таиланд — 3,2 млн евро.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогининг финал баҳсида Саудия Арабистони ёшларига 2:0 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 972
Рейтинг: 3
t
×