Ўзбекистоннинг энг иссиқ вилоятини қор қоплади
Жамият
−
27 Март
78498Баҳор фасли бўлишига қарамай бугун, 27 март куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Сариосиё, Денов ва Олтинсой туманларининг баланд тоғли ҳудудларида қор ёғди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Бойсун туманининг Дуоба, Хўжаидод, Деҳболо ва Ўрмончи, Сариосиё туманининг Чош маҳалласи ва Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи, Денов туманининг Ўшор ва Сина маҳаллалари ҳамда Олтинсой туманининг айрим тоғли ҳудудларда жойлашган маҳаллаларида ёққан қорнинг баландлиги 5-6 сантиметрни ташкил этмоқда.
“Бундай об-ҳаво шароитида эрта уйғонган дарахтлар ва очиқ майдондаги айрим экинларга совуқ таъсир қилиши мумкин. Шу сабабли миришкор деҳқон ва боғбонларимизга тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинган эди.
LiveБарчаси