Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 35 млрд долларга етди
Жамият
−
31 Май
6569Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 2024 йил 1 январь ҳолатига 34,9 млрд АҚШ долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 38,4 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳисоботида сўз боради.
Давлат ташқи қарзи – 29,6 млрд АҚШ доллари, давлат ички қарзи – 5,3 млрд АҚШ долларини ташкил этади.
Ўзбекистоннинг асосий кредиторлари Жаҳон банки – 6,6 миллиард доллар, Осиё тараққиёт банки – 6,4 миллиард доллар ва халқаро инвесторлар – 3,4 миллиард доллар бўлди.
Қайд этилишича, ўтган йил давомида Ўзбекистон 2020 йилда чиқарилган 2 триллион сўмлик уч йиллик халқаро облигацияларни тўлаган. Ҳисоботда, шунингдек, мамлакат ташқи қарзларининг 71,4 фоизи долларда, 6,9 фоизи сўмда, 6,2 фоизи япон иенасида экани қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь