Ўзбекистоннинг чет давлатларда жойлашган референдум участкалари харитаси яратилди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкаси тузилади. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, референдум бўйича сайлов участкалари ишини элчихона ходимлари, консуллар, элчихона маслаҳатчилари, ватандошлар таъминлайди.

Энг яқин референдум сайлов участкалари ҳақида маълумотни ушбу ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги ҳамда Олий Мажлис Сенатининг 14 мартдаги қарорларига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум 2023 йил 30 апрель – якшанба куни ўтказилиши белгиланган. 

Шунингдек, Ўзбекистонда 2023 йил 19-26 апрель кунлари Конституциявий қонун референдумига муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

референдум участкалари харита

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made