Референдумга муддатидан олдин овоз бериш санаси маълум қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2023 йил 19-26 апрель кунлари Конституциявий қонун референдумига муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, бугун, 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мажлис қатнашчилари жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий масалалар, шу жумладан, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режасини тасдиқлаш, референдум округларини тузиш ва бошқа масалаларини кўриб чиққан.

Конституциявий қонун референдумига овоз бериш (30 апрель) куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаганлар муддатидан олдин овоз беришда иштирок этишлари мумкин.

Муддатидан олдин овоз бериш учун участка комиссияларига овоз бериш бюллетенлари 13 апрелгача етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги ҳамда Олий Мажлис Сенатининг 14 мартдаги қарорларига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум 2023 йил 30 апрель – якшанба куни ўтказилиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Конституциявий қонун референдуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг