Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг олтита вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қайд этилишича, бунга 16-22 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабаб бўлади. Шу боис республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 м баландликда қор кўчиш хавфи эълон қилинади. Жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп тумани.

Мадина Отабоева 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг