Ўзбекистоннинг Баҳрайндаги янги элчиси тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Баҳрайнга янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Ар-Риёд шаҳрида) Нодиржон Турғунов ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулатиф бин Рошид аз-Заянийга ишонч ёрлиқлари нусхаларини онлайн тарзда топширди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинган. Баҳрайн ТИВ раҳбари Абдулатиф бин Рошид аз-Заяний Ўзбекистон Президенти бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолаб, ташқи сиёсат ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида салмоқли ютуқларга эришилганини таъкидлаган. 

“Икки мамлакатни тарихий алоқалар боғлаб туриши, қардош халқлар ўртасидаги муносабатлар эса юқори даражада эканини қайд этилди. Ўзаро муносабатларни барча жабҳаларда мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшишга тайёрлик тасдиқланди”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, Баҳрайн Ташқи ишлар вазири учрашув якунида Ўзбекистон элчисига икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги масъулиятли ишларига муваффақиятлар тилаган.

Маълумот учун, Нодиржон Турғунов 2024 йил март ойида Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони элчиси сифатида Ар-Риёд шаҳрига борган. Шунингдек, у 2024 йил ноябрь ойида Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили сифатида аккредитациядан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Босния ва Герцеговинага тайинланган биринчи Фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Иброҳимов ушбу давлат Президиуми раиси Желька Цвияновичга ишонч ёрлиғини топширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Баҳрайн Фавқулодда ва мухтор элчи Нодиржон Турғунов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг