Самарқанд, Жиззах вилоятларида қалин қор ёғди

World

photo_2020-04-08_11-16-55

Кеча, 7 апрель куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида қалин қор ёғди. Шу куни вилоятда ҳаво ҳарорати 6-8 даража, кечаси эса 2 даражагача илиқ бўлган.

Бундан ташқари, Жиззах вилояти, Фориш тумани, Ухум қишлоғида ҳам бугун, 8 апрель куни қор ёғмоқда.

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида жорий йилнинг 1 апрель куни қор ёққани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда апрель ойи йилнинг энг ёғинли ойларидан бири ҳисобланади. Одатда, апрелга қараганда фақат март ойи ёғинлар бўйича устун туради. Ўтган 2019 йил апрель ойи эса энг ёғинли, мамлакатнинг айрим минтақаларида эса Ўзбекистондаги бутун метеорологик кузатувлар тарихи давомида энг ёғинли деб қайд этилган.


Tags

Rate Count

250

Rating

3

Rate this article

Share with your friends