Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғади

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутиляпти. Бу ҳақда Гидрометеорология агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев маълум қилди.

Унга кўра, эртага, 21 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 22 ноябрда республиканинг катта қисмида ёмғир ёғиши, 23 ноябрда эса Фарғона водийсида ҳам кучли ёмғир ёғиши мумкин.

Шунингдек, 22-23 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучаяди.

Республика бўйлаб 21-22 ноябрда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с дан 22-25 м/с гача ортиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 10-15 даражагача, кечалари 3-6 даражагача пасаяди, шимолда эса -1/-3 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

22-23 ноябрь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ёмғир Шерзод Ҳабибуллаев сел-сув тошқини кучли ёмғир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг