Ўзбекистон энг кўп кимлар билан савдо қилиши маълум бўлди

Жамият 2616
image

Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги асосий шериклари Хитой, Россия ва  Қозоғистон бўлиб қолмоқда. Давлат статистика қўмитаси маълумотлари шундан дарак бермоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳоннинг 190 га яқин мамлакат билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Республика ташқи савдо айланмасининг дунё давлатлари қаторига нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой Халқ Республикасида (19,2 фоиз), Россия Федерациясида (15,2 фоиз), Қозоғистонда (8,4 фоиз), Корея Республикасида (6,6 фоиз), Туркияда (5,9 фоиз), Германияда (2,4 фоиз) ва Қирғизистонда (2,0 фоиз) қайд етилган.

2019 йилнинг январь-ноябрь ойлари якунларига кўра Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан савдо ҳажми 13 млрд 85,2 млн AҚШ долларини ташкил қилди ва Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасидаги улуши 34,2 фоизга етди.

Қўшни давлатлар билан ижтимоий-иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланиши ўзаро савдо-сотиқ алоқаларига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдонинг қарийб 34,2 фоиз, шундан экспортнинг 34,8 фоиз ва импортнинг 33,7 фоиз қўшни мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

Бошқа хорижий давлатларнинг ташқи савдо айланмасидаги улуши 65,8 фоизга етиб (25 млрд 184,7 млн AҚШ доллари) ўтган йилнинг мос давридаги ташқи савдо айланмасига нисбатан 142,0 фоизга ошган.

Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси энг юқори бўлган давлатлар
(2019 йил январь-ноябрь, млн АҚШ долларида)

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3.1
t
×