Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси 12 йиллик миссиясини якунлади
Жамият
−
17 Сентябрь
6136Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов “Толибон” муваққат ҳукумати бош вазирининг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий билан учрашувда Афғонистондаги миссияси якунланганини расман маълум қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
“Толибон”нинг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари ҳам ўз баёнотида Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчисининг миссияси 12 йиллик фаолиятидан сўнг якунланганини айтди. Абдул Салом Ҳанафий Ўзбекистон элчисининг икки давлат ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган. Шодмонов фаолиятини якунлаб, Ўзбекистонга қайтмоқда.
Ҳозирда Шодмонов ўрнига ким тайинланиши номаълум.
Маълумот учун, Афғонистоннинг Қобул шаҳрида мамлакат олий таълим вазири вазифасини бажарувчи шайх ул Ҳадис Мавлавий Нида Муҳаммад Надем жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги илмий алоқаларни яхшилаш масалаларини муҳокама қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь