Ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотларини мамлакатда сақлаш мажбурий бўлади

Local

image

Ўзбекистоннинг “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритилди. Қонун веб-сайт эгаларига Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаш мажбуриятини юкловчи 27-1-модда билан тўлдирилди.

Ўзгартиришларга кўра:

•    Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жисмоний жиҳатдан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Давлат реестрида рўйхатдан ўтган техник воситалар ёрдамида қайта ишланиши керак;

•    маълумотларни локализация қилиш талаби ахборот технологиялари, шу жумладан Интернет орқали маълумотларни қайта ишлашга тааллуқли;

•    маълумотларни локализация қилиш, йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш талаби мулкдорда ёки операторнинг зиммасида ҳисобланади.

Ўзгартиришлар уч ой ичида — апрель ўрталаридан бошлаб кучга киради.


Rate Count

81

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic