Ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотларини мамлакатда сақлаш мажбурий бўлади
Жамият
−
26 Январь 2021
3894Ўзбекистоннинг “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритилди. Қонун веб-сайт эгаларига Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаш мажбуриятини юкловчи 27-1-модда билан тўлдирилди.
Ўзгартиришларга кўра:
• Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жисмоний жиҳатдан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Давлат реестрида рўйхатдан ўтган техник воситалар ёрдамида қайта ишланиши керак;
• маълумотларни локализация қилиш талаби ахборот технологиялари, шу жумладан Интернет орқали маълумотларни қайта ишлашга тааллуқли;
• маълумотларни локализация қилиш, йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш талаби мулкдорда ёки операторнинг зиммасида ҳисобланади.
Ўзгартиришлар уч ой ичида — апрель ўрталаридан бошлаб кучга киради.
LiveБарчаси