Ўзбекистонликларнинг қанча шахсий автомашинаси борлиги маълум бўлди
Бу қизиқ
−
13 Февраль
12529Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4 млндан ошди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 4 млн 20 минг 744 тани ташкил этган. Аҳолига тегишли автотранспорт воситалари:
- енгил автомобиллар – 3 759 045 та;
- юк автомобиллари – 240 917 та;
- автобуслар – 6 297 та;
- микроавтобуслар – 9 102 та;
- махсус транспортлар – 5 383 тани ташкил этади.
Маълумот учун, жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 2022 йилда 3 млн 268 минг 470 та (шундан 3 051 734 таси енгил автомобиль)ни, 2023 йилда эса 3 млн 637 минг 119 та (шундан 3 396 520 таси енгил автомобиль) ни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда аҳолининг жами 2 млн 955 минг 295 та автомашинаси бўлган.
LiveБарчаси