Ўзбекистон аҳолисида қанча автомобиль борлиги маълум бўлди

Жамият

image

2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 955 295 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 14,5 фоизга кўп.

Сўнгги 5 йилда аҳолига тегишли бўлган жами автотранспорт воситалари сони қуйидагича:

•    2015 йилда – 2 109 185 та; 
•    2016 йилда – 2 191 231 та; 
•    2017 йилда – 2 273 419 та; 
•    2018 йилда – 2 440 276 та; 
•    2019 йилда – 2 580 133 та; 
•    2020 йилда – 2 955 295 та.

Маълумот учун, 2021 йилнинг январь-август ҳолатига кўра 100 та уй хўжалигига  ўртача 50 та енгил автомобиль тўғри келган.


Мақола муаллифи

Теглар

автомобиль

Баҳолаганлар

959

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made