Ўзбекистон аҳолисида қанча автомобиль борлиги маълум бўлди
Жамият
−
11 Октябрь 2021
179112021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 955 295 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 14,5 фоизга кўп.
Сўнгги 5 йилда аҳолига тегишли бўлган жами автотранспорт воситалари сони қуйидагича:
• 2015 йилда – 2 109 185 та;
• 2016 йилда – 2 191 231 та;
• 2017 йилда – 2 273 419 та;
• 2018 йилда – 2 440 276 та;
• 2019 йилда – 2 580 133 та;
• 2020 йилда – 2 955 295 та.
Маълумот учун, 2021 йилнинг январь-август ҳолатига кўра 100 та уй хўжалигига ўртача 50 та енгил автомобиль тўғри келган.
LiveБарчаси