Ўзбекистонликларни қайтариш бўйича чартер рейслар жадвалига ўзгартириш киритилди

Local

image

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси  қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун 2 августдан 16 август кунлари давомида амалга оширилиши белгиланган чартер рейсларининг жадвалига қисман ўзгартириш киритилди.

Хусусан, 5 август куни Қоҳира – Тошкент – Қоҳира йўналишида амалга оширилиши белгиланган парвоз 16 август куни бажарилади.

7-8 август Тошкент – Пекин – Тошкент йўналишидаги рейс эса 13-14 август кунлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, республика махсус комиссияси қарори билан икки ҳафтада 24 та рейс амалга ошириш белгиланганди.


Rate Count

397

Rating

3

Rate this article

Share with your friends