Ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутяпти?
Бу қизиқ
−
18 Август 2023
5235Жорий йилнинг 19-20 август кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Дам олиш кунлари республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати яна 1-2 даражага кўтарилади ва кечалари 18-20 даража илиқ, кундуз кунлари 35-37 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 38-39 даражагача иссиқ бўлади.
Бундай ҳарорат август ойи ўртаси учун бўлган меъёрий қийматларга яқин ва энг иссиқ йилларда август ойида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кузатилган ҳароратдан нисбатан паст ҳисобланади.
20 август куни шимолда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Пойтахт Тошкентда жорий йилнинг 18-20 август кунлари ҳаво кам булутли бўлади. Дам олиш кунлари ҳарорат 34-37 даражагача исийди. Шамол шарқдан ўртача тезликда эсади.
LiveБарчаси