Ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутяпти?
Interesting
−
18 August 2023 7545 1 minute
Жорий йилнинг 19-20 август кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Дам олиш кунлари республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати яна 1-2 даражага кўтарилади ва кечалари 18-20 даража илиқ, кундуз кунлари 35-37 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 38-39 даражагача иссиқ бўлади.
Бундай ҳарорат август ойи ўртаси учун бўлган меъёрий қийматларга яқин ва энг иссиқ йилларда август ойида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кузатилган ҳароратдан нисбатан паст ҳисобланади.
20 август куни шимолда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Пойтахт Тошкентда жорий йилнинг 18-20 август кунлари ҳаво кам булутли бўлади. Дам олиш кунлари ҳарорат 34-37 даражагача исийди. Шамол шарқдан ўртача тезликда эсади.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November